Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аҳамиятини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди.


Ўзбекистон Президенти Туркманистон билан стратегик шерикликни ривожлантириш учун мавжуд кенг имкониятларни қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.


Ўзбекистон Президенти Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди.


Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.


TDT Bosh kotibi bilan uchrashuv

2023-yil 23-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri v.b. Baxtiyor Saidov Iqtisodiy hamkorlik tashkiloti tashqi ishlar vazirlari kengashi majlisida kuzatuvchi sifatida ishtirok etish uchun mamlakatimizga tashrif buyurgan Turkiy davlatlar tashkiloti (TDT) Bosh kotibi Kubanichbek Omuraliyev bilan uchrashdi.


Ўзбекистон импортидаги ТОП 10 давлат маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 23 январь. /«Дунё» АА/. Ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида  Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатларнинг рўйхати маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 январь куни пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.


IHTga aʼzo davlatlarning yuqori mansabdor shaxslari kengashi yigʻilishi toʻgʻrisida

2023-yilning 23-yanvar kuni Toshkent shahrida Iqtisodiy hamkorlik tashkilotiga (IHT) aʼzo davlatlar yuqori mansabdor shaxslari kengashining navbatdagi yigʻilishi oʻz ishini boshladi.


Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва халқаро ҳаётида юз бераётган муҳим воқеалар Туркия оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда

АНҚАРА, 21 январь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг “TRT AVAZ”, “TRT Haber”, “Son Dakika” ва бошқа етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва халқаро ҳаётида юз бераётган муҳим воқеаларга бағишлаган мақолалар чоп этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди

20 январь куни мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.