ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
АНҚАРА, 25 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унинг ижросини самарали ташкил этишга йўналтирилган қарор Туркиянинг таҳлил ва эксперт доиралари вакиллари ўртасида ҳам ўз акс-садосини берди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
АНҚАРА, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Туркия Буюк Миллат Мажлисининг (парламенти) қонунчилик масалалари бўйича эксперти, «Соҳибқирон» Стратегик тадқиқотлар маркази директори Месут Эмре Каракўсе Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 21-22 декабрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.