АНҚАРА, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 20-22 ноябрь кунлари Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган “Иқлим ўзгариши ва болалар иштироки” XXIII халқаро болалар форумида Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Жавоҳир Саломов Ўзбекистон ёшлари вакили сифатида қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ИСТАНБУЛ, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан «Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик жамияти», «Ватандошлар» жамғармаси, Бурса шаҳри Османгази тумани ҳокимияти билан ҳамкорликда «Панорама – Бурса Фотиҳ музейи»да «Ўзбек маданияти ва санъати кечаси» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтига ташриф буюрдилар.
Елисей саройида ўтган олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейида бўлдилар.
22 ноябрь куни Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Бугун, 22 ноябрь куни Париждаги анъанавий равишда расмий тадбирлар ўтказиладиган Фахрийлар уйида расмий ташриф билан Франция Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Париждаги Бурбон саройида Франция Миллий йиғини Раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди.