Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Туркманистон Президенти Самарқандга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни мамлакатимизга келди.


Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.


Акрамжон Неъматов: ШҲТнинг халқаро ҳамкорликка очиқлиги – унинг муваффақиятидаги муҳим омил

ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /«Дунё» АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити ва унда илгари сурилган янги ташаббуслар тарихий аҳамият касб этади. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар имкониятларидан фойдаланиш эса ушбу ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишда муҳим омил бўлмоғи лозим, деди Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши олдидан “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида.


“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига

“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига


Хитой Халқ Республикаси Раиси Самарқандга келди

14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.


Қирғизистон Президенти Самарқандга келди

14 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров мамлакатимизга келди.


Ўзбекистон ва Эрон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди

Олий даражадаги Ўзбекистон-Эрон музокаралари самарали ва амалий руҳда ўтди. Учрашув якунида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олган 18 та ҳужжат имзоланди. 


Ўзбекистон ва Эрон Президентлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар

Самарқанддаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг учрашуви бўлиб ўтди.


Эрон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.


Эрон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.