Замонавий электр станцияси ишга туширилди, яна бирининг қурилиши бошланди
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг мамлакатимизга ташрифи доирасида яна бир муҳим воқеа – Тошкент вилоятида замонавий иссиқлик электр станциясини ишга тушириш ҳамда Сирдарё вилоятида шундай станция қурилишини бошлаш маросими бўлди. Ушбу лойиҳалар Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан амалга оширилмоқда.