ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /«Дунё» АА/. Истанбулда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Туркия савдо вазири Меҳмет Муш икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга оид долзарб вазифаларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Туркия ва туркий мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар» конференцияси доирасида Истанбулда туркий давлатлар учун бир хил иқтисодий нигоҳларни белгилаш мақсадида вазирлар йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Истанбул (Туркия) шаҳрида туркий тилли мамлакатлар мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммити арафасида ташкил этилган «Туркия ҳамда туркий тилли мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар» конференцияси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти «Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни тонгда Истанбул шаҳрида ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига келгач, ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.