Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва 4-мактабга навбатдаги хайрия ёрдамини топширди

ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /«Дунё» АА/. Илгари хабар берилганидек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш, ушбу ҳудудлардаги «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолини қўллаб-қувватлаш вазифалари юклатилган. Бугун ушбу йўналишдаги ишларнинг ижроси доирасидаги навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Оҳангарон шаҳридаги 7-ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳамда 4-мактабга топширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Марказий сайлов комиссияси “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди

ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Марказий сайлов комиссияси (МСК)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистондаги барча сиёсий партиялар мамлакат Президенти лавозимига номзодларни илгари сурди

ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. / «Дунё» АА/. Амалдаги қонунчиликка  биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш  бўйича белгиланган санага мувофиқ (2021 йил 24 октябрь), мамлакатимиз сиёсий партиялари  20 августдан 9 сентябрга қадар олий лавозимга ўз номзодларини кўрсатишлари лозим эди.


Сайлов-2021: Эксперт гуруҳи имзо варақаларини текширишга киришди

ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссиясининг эксперт гуруҳи имзо варақаларини текширишга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркияда чоп этиладиган «Business Turk» журналининг махсус сони Ўзбекистонга бағишланди

АНҚАРА, 9 сентябрь. /«Дунё» АА/. Туркияда чоп этиладиган нуфузли «Business Turk» журнали таҳририяти билан ҳамкорликда мазкур нашрнинг «Янгидан уйғониш: Ўзбекистон мустақиллигининг 30-йилида» номли махсус сони чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партияси съездида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида иштирок этди.


Туркиядан муносабат: халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчиларнинг иштироки Ўзбекистонда очиқ, шаффоф ва демократик сайлов ўтказиш учун муҳим аҳамиятга эга

АНҚАРА, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркиядаги «SASAM» стратегик тадқиқотлар марказининг расмий веб-саҳифасида “Сайловларга ҳозирлик: халқаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Сиёсий партиялар сайловлардаги иштирокини қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этмоқда

ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА Бугун Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси сайловда иштирокига оид тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини  тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг маълумотига таянган ҳолда.


МСК қарорига мувофиқ яна 9 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тошкентда ёшлар ва сайлов мавзусида халқаро анжуман ўтказилди

ТОШКЕНТ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Ёшлар ва сайлов: электорал маданиятни оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро анжуман ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.