Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Анқарада янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти мавзусида тақдимот ўтказилди


Анқарада янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти мавзусида тақдимот ўтказилди

 

АНҚАРА, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаларини Туркия ишбилармон ҳамда таҳлилий-эксперт доираларига етказиш мақсадида мамлакатимиз элчихонаси  томонидан тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти» мавзусида ўтказилган тадбирда Анқарадаги «Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси», нуфузли турк ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ишбилармон ва сармоядорларга яратилаётган қулайликлар, шунингдек, мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, туристик салоҳияти ва инвестициявий имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Турк ишбилармон доиралари вакилларига мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий соҳадаги имкониятлари, жозибадор сармоявий иқлими, экспорт йўналишидаги устувор жиҳатлари таништирилди. Шунингдек, “G2В” форматида музокаралар ўтказилди.

Анжуман якунида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Евросиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси (EkoAvrasya) ўртасида ҳамкорлик баённомаси имзоланди. Ҳужжатга биноан, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги мавжуд муносабатларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида икки муассаса томонидан қўшимча доимий фаолият кўрсатувчи платформа ташкил этилди. Мазкур платформа асосида EkoAvrasya тадбиркорлар уюшмаси ҳамда элчихона томондан «иқтисодий дипломатия» доирасида тизимли равишда тегишли тадбирлар ташкил этади.

Иштирокчилар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ва хорижлик сармоядорлар учун яратилган қулайлик ва имтиёзлар, инвесторларни қўллаб-қувватлашдаги саъй-ҳаракатларларни юқори баҳолади.

Евросиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси бошқарув кенгаши раиси Ҳикмет Эрен Ўзбекистоннинг элчихонаси ва EkoAvrasya ўртасида имзоланган ҳамкорлик баённомаси икки томонлама муносабатларнинг ривожига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Ўзбекистон ва Туркия маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, савдо-саноат палаталари ҳамда олий таълим масканлари ўртасида алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишда Ассоциация бор салоҳиятини тўла ишга солишини таъкидлади. У Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳатлар нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий дунё халқлари манффатларига хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

“SUN Grup A.Ş.” бошқарув кенгаши раиси Фотиҳ Гюлтекиннинг таъкидлашича, сўнги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларинг ижобий томонга ўзгариши, ишбилармон доиралар вакиларига катта имкониятлар яратмоқда. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ровожлантиришда норматив-хуқуқий базанинг мустаҳкамланиши тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларнинг  кафолатларини таъминлашдаги энг жиддий қадамдир. Ўзбекистонда тадбиркорликни амалга ошириш ва иқтисодий жараёнлар бошқарувига ва ишлаб чиқаришга халқаро стандартларнинг тадбиқ қилиниши ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг дунё бозоридаги рақобатбардошлигини ошириши шубҳасиздир.