Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиялик таниқли олимнинг Имом Мотуридий маркази тадқиқотчилари билан онлайн учрашуви ташкил этилди


Туркиялик таниқли олимнинг Имом Мотуридий маркази тадқиқотчилари билан онлайн учрашуви ташкил этилди

 

АНҚАРА, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Туркиядаги турдош ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Навбатдаги ана шу мазмундаги тадбирлардан бири Анқарада жойлашган Ислом тафаккури институти билан ҳамкорликда ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур институт раҳбари, нуфузли турк олими, мамлакатнинг собиқ муфтийси профессор Меҳмет Гёрмез Имом Мотуридий маркази тадқиқотчи ва тингловчилари билан онлайн мулоқот қилиб, “Аҳли раъйнинг ҳадисга ёндашуви: Имом Мотуридийдан ўрнаклар” мавзусида маъруза қилди.

Учрашув савол-жавоб шаклида давом этиб, тадқиқотчилар кун тартибидаги мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир ниҳоясида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тафаккури институти ўртасида илмий-маърифий ҳамкорликни бардавом қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда қўшма семинар ва лойиҳалар ишлаб чиқишга келишиб олинди.