Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркияда фаолият олиб бораётган ватандошимиз ЎзЖОКУ талабалари учун онлайн-маҳорат дарси ўтди


Туркияда фаолият олиб бораётган ватандошимиз ЎзЖОКУ талабалари учун онлайн-маҳорат дарси ўтди

 

АНҚАРА, 23 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Анқара университетининг журналистика ва коммуникациялар факультети битирувчиси, Туркия давлат телерадиокорпорацияси мухбири, ватандошимиз Маҳлиё Шодиметова ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ) ўқитувчи ва талабалари иштирокида онлайн шаклида «давра суҳбати» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси маълумотига кўра,  онлайн-тадбирда Туркияда журналист кадрларни тайёрлаш тизими, ёш матбуот ходимларининг профессионал ҳаёти, икки мамлакатнинг ушбу йўналишларда ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

«Давра суҳбати»да  иштирокчилар ўзлари учун қизиқарли бўлган мавзуларда фикр алмашдилар.

Журналистларнинг ўсиб келаётган ёш авлодини касб маҳоратига тайёрлаш, соҳага илғор халқаро тажриба ютуқларини жорий қилиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.