Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

v


“Отакуле” минораси ва Туркия савдо палатаси ва товар биржа иттифоқининг эгизак бинолари Ўзбекистон миллий байроғи рангларига бурканди

 

АНҚАРА, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Энг улуғ ва энг азиз байрам - Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллик тўйи муносабати билан Туркия пойтахтининг диққатга сазовор иншоотлари – “Отакуле” минораси ва Туркия савдо палатаси ва товар биржа иттифоқининг эгизак бинолари Ўзбекистон миллий байроғи рангларига бурканди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

“Отакуле” минораси 1989 йил 13 октябрь куни Анқаранинг Туркия пойтахти бўлишининг 66 йиллиги муносабати билан Туркия Президенти Турғут Ўзал томонидан очилган.

“Ота” - аждодни, “куле” - минора маъносини англатади. Ушбу минора ноёб меъморий бино сифатида шаҳарликлар ва чет эл меҳмонлари учун томоша қилиш мажмуаси ҳисобланади. Унинг лойиҳаси турк меъмори Рагип Булуч томонидан тайёрланган. Миноранинг баландлиги 125 метр бўлиб, Анқаранинг Чанкая туманида жойлашган.

Туркия савдо палатаси ва товар биржалар иттифоқининг эгизак бинолари - 34 қават ва баландлиги 140 метр бўлган икки бинодан ташкил топган бўлиб, 2009 йилда фойдаланишга топширилган, мазкур эгизак бинолар Анқарадаги энг баланд иншоотлардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда Туркия савдо палатаси ва товар биржа иттифоқи мамлакатнинг 2,5 миллиондан зиёд савдо ва тижорат компанияларини ўз ичида бирлаштиради.

Мамлакатимиз мустақиллиги куни - 1 сентябрь санасида Туркиянинг ушбу энг баланд биноларининг Ўзбекистон байроқларига бурканиши пойтахт аҳолиси ва хорижлик меҳмонлар, жумладан, Анқарада яшаётган ватандошларимиз томонидан олқишланди, Ўзбекистон ва Туркия дўстлиги тимсоли сифатида ёрқин порлади.