Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги даврни бошлаб беради


Туркиядан муносабат: Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги даврни бошлаб беради

 

АНҚАРА, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. Туркия эксперт-таҳлил доиралари вакиллари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Меҳмет  Сейфитдин Эрол, Анқарадаги «ANKASAM» маркази директори, профессор:

— Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги даврни очиб берди. Ўзбекистон ва Туркманистон энг яқин қўшнилар, қардош давлатлар ва ишончли ҳамкорлардир. Ҳар икки мамлакат ўзаро муносабатларда, айниқса, савдо-иқтисодий соҳада кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мажбуриятини кўрсатишга интилмоқда. Сўнгги йилларда ўзаро савдо айланмаси уч баробарга кўпайди, пандемия таъсирига қарамай  2021 йилнинг  ўтган даври мобайнида эса  25 фоизга ошди. Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий форуми натижалари, битимлар ва шартномаларнинг амалий тўплами, чегара савдо зонаси яратиш тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши, шу жумладан, саноат кооперацияси, кимё, транспорт, логистика соҳаларидаги алоқаларни янадар ривож топаётгани самарли муносабатлардан далолат бериб турибди.

Ўзбекистон Президентининг транспорт ва логистика соҳасида яқин ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратаётган эътибори ҳам жуда муҳим. Икки мамлакатнинг тарифларни янада оптималлаштириш ва ташқи савдо товарларини транзит ташиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирлари, ҳеч шубҳасиз, халқаро транспорт йўллари рақобатбардошлигини ва жозибадорлигини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, Жанубий ва Марказий Европа, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига Туркманистон ва Ўзбекистон орқали юк транзит ҳажмини ошириш имкониятини тақдим этади. Бундан ташқари, «Осиё-тинч океани мамлакатлари - Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия – Европа»  халқаро мультимодал йўналиши, «Термиз – Мозори–Шариф – Кобул – Пешовар» ва «Керки – Акина – Андхой» темир йўл йўналишлари салоҳиятини таъкидлаш лозим.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президентининг БМТ шафелигида транспорт-коммуникация алоқасини ривожлантириш минтақавий марказини яратиш ташаббуси айниқса долзарбдир. Мазкур марказ минтақа давлатларининг бу борадаги салоҳиятини ошириш, умуман минтақалараро транспорт алоқаларини ривожлантиришга қаратилган турли дастур ва лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш имкониятларини кенгайтиради.