Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон элчиси Туркия тижорат вазири билан ўзаро савдо айланмаси ҳажмини янада ошириш истиқболларини муҳокама қилди


Ўзбекистон элчиси Туркия тижорат вазири билан ўзаро савдо айланмаси ҳажмини янада ошириш истиқболларини муҳокама қилди

 

АНҚАРА, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон  элчиси Алишер Аъзамхўжаев Туркия тижорат вазири Меҳмет Муш билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда томонлар ўзаро савдо айланмаси ҳажмининг тобора ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади. Хусусан, 2021 йилда ушбу кўрсаткични 3,5 миллиард долларга, яқин келажакда эса 5 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Томонлар 2021 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 6-йиғилиши қарорлари ижросини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида Преференциал савдо ва Электрон савдо соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимларни тез фурсатларда имзолашга тайёрлаш бўйича келишиб олинди.

Бундан ташқари, Туркия тижорат вазирлиги ташаббуси билан ташкил қилинаётган «Туркия - Туркий давлатлар иқтисодий ва савдо конференцияси: Мустақилликнинг 30 йиллигида умумий тасаввур» тадбири билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Элчихона маълумотига кўра, Туркия тижорат вазири Меҳмет Муш икки мамлакат эркин иқтисодий зоналари ўртасида яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифини ижобий баҳолади.