Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Шавкат Мирзиёев томонидан Туркий кенгаш саммитида илгари сурилган ташаббуслар барча туркий тилли давлатлар манфаатларига мос келади


Туркиядан муносабат: Шавкат Мирзиёев томонидан Туркий кенгаш саммитида илгари сурилган ташаббуслар барча туркий тилли давлатлар манфаатларига мос келади

АНҚАРА, 13 ноябрь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Презденти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлат ҳамкорлик кенгаши саммитидаги нутқи Туркия расмий ва таҳлил доиралари вакилларининг диққат марказида бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Аҳмет Мисбаҳ Демиржан, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари:

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Истанбулда бўлиб ўтган Туркий кенгаш саммитида илгари сурилган Туркий дунё маданияти ва санъати ҳафталигини ўтказиш ташаббуси барча туркий тилли давлатларнинг манфаатларига тўла мос келади ва ташкилотга аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланишига аминман.

Шу кунларда Истанбул шаҳрида «Коркут ата» халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистон киноси кунларининг ўтказилгани ва тадбирда ўзбекистонлик санъат усталарининг катта концерт дастури билан иштирок этгани турк мухлисларида унутилмас таассурот колдирди.

Туркия маданият ва туризм вазирлиги бундай тадбирларнинг янада кенгайиш тарафдори ҳамда маданияти ва санъат ҳафталикларини  ўтказишда ўз ёрдамини аямайди.

Метин Гюндогду, Туркия Буюк Миллат мажлиси депутати:

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш таклифи жуда долзарбдир. Чунки айнан ёшлар ва уларга бўлган бугунги эътиборимиз бизнинг ва мамлакатларимиз келажагини белгилаб беради.

Бугунги глобаллашув жараёни ва турли медиа технологиялар тезлик билан ривожланиб бораётлган даврда биз мамлакатларимиз аҳолисининг катта қисмини ташкил этаётган ёшларни миллий қадриятларимизга ёт бўлган таъсирлардан ҳимоя қилишни таъминлашимиз, бундан ташқари ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, уларнинг ғоя ва лойиҳаларини рағбатлантиришимиз лозим. Бу борада ҳар бир мамлакатнинг алоҳида ҳаракатлари етарли эмас.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифини амалга оширишда Ёшлар парламенти ҳам ўз ҳиссасини қўша олади ва бунинг учун улар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириши, тажриба алмашиши керак, деб ўйлайман. Мазкур йўналишда барча Туркий тилли мамлакатлар парламентлари алоқаларининг ривожланиши келажакда ўз ижобий маҳсулини бериши шубҳасиз.

Месут Эмре Каракосе, «Соҳибқирон» стратегик тадқиқотлар маркази директори:

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 11-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши VIII саммитидаги нутқини диққат билан тингладик. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловда ўтган беш йиллик фаолияти давомида улкан тарихий ютуқларга эришган ҳамда халқнинг катта меҳрини қозонган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ғолиб чиқди.

Айнан ушбу даврда Ўзбекистон Туркий кенгашга тўлақонли аъзо бўлиб қўшилди ва ўзининг ташқи сиёсатдаги ҳал қилувчи роли туфайли Туркий кенгаш ҳам халқаро майдонда диққат марказига чиқа бошлади.

Ўзбекистон қўшни давлатлар билан яхши муносабатларни мустаҳкамлаб, ташқи сиёсатда ташаббус кўрсатаётган, минтақа ва халқаро майдонда мувозанатни таъминлаётган муҳим давлатдир.  Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатингиз халқаро майдонда ўз нуфузи ва мустаҳкам сўзига эга давлат сифатида мавқеини ошириб бормоқда.

Президент  Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида савдо, иқтисодиёт, логистика, технология, маданият, экология ва бошқа қатор йўналишларда бутун туркий дунё географиясини қамраб олувчи долзарб ташаббусларни илгари сурди. Бу эса Янги Ўзбекистонда бошланган Учинчи Ренессанс тўлқинлари нафақат минтақа, балки бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатишидан далолат беради.