Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядаги ватандошимиз: Ўзбекистон мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга бўлган чуқур ҳурматни шакллантиради


Туркиядаги ватандошимиз: Ўзбекистон мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга бўлган чуқур ҳурматни шакллантиради

 

АНҚАРА, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун нишонланиши муносабати билан Туркиянинг Хожитепа университети магистранти Раҳим Мамадалиев “Дунё” АА орқали ўз табригини  йўллади.

- Барчамизга маълумки, мадҳиямиз сўзлари Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов қаламига мансуб бўлиб, куйини эса Ўзбекистон халқ артисти Мутаваккил Бурҳонов басталаган.

Мадҳиямиз давлат суверинитетининг рамзи бўлиб, унга катта эҳтиром билан қараш эса ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчи ҳисобланади.

Мадҳиямизда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи ифодаланган.

Унда мардона халқимизнинг бой ўтмиши, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.

Ўзбекистон мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга бўлган чуқур ҳурматни шакллантиради.

Мадҳиямиз Ватанимиздан ғурурланишга, уни севишга, юксак чўққиларни забт этишга доимо ундайверади.