Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

«Uzbekistan GTL» заводининг ишга туширилиши Туркия оммавий ахборот воситалари диққат марказида


«Uzbekistan GTL» заводининг ишга туширилиши Туркия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

 

АНҚАРА, 27 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда янги «Uzbekistan GTL» заводининг ишга туширилиши Туркия ахборот-таҳлил марказлари вакилларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, «The Asia Today International» таҳлилий портали ва «ANKASAM»  Анқара инқироз ва сиёсатни ўрганиш маркази порталида эълон қилинган ушбу мавзудаги материалларда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида «Uzbekistan GTL» янги заводининг ишга туширилишига бағишланган маросимда иштирок этгани маълум қилинган.

Туркия ахборот-таҳлил марказлари мақолаларида  таъкидланганидек,  завод йилига 3,6 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш, 307 минг тонна реактив ёқилғи, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Материалларда, шунингдек, давлат раҳбари «Uzbekistan GTL» заводига ташрифи давомида мажмуа имкониятларини бевосита кўздан кечиргани, технологик жараёнлар билан танишгани, диспетчерлик марказида ёш мутахассислар билан суҳбатлашгани ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.