Туркиялик меҳмонни Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасида Туризм ва спорт вазирлиги зиёрат туризми департаменти ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олди.

Учрашувда продюсер ўз дастури, Бухоронинг зиёрат туризми салоҳиятини Туркия телеканалларида тарғиб қилиниши ва ушбу йўналиш доирасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида тўхталиб ўтди. Бухоролик мутасаддилар Туркия телевидениеси орқали зиёрат туризми тарғиботини кучайтириш ва бу орқали зиёратчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш каби таклифларни илгари сурди.
Учрашув сўнгида Сердар Тунжерга Бухоро вилоятининг Туркиядаги “Туризм элчиси” кўкрак нишони тақдим этилди.

– Дунё пляжларида танингиз ором олиши мумкин, – дейди Сердар Тунжер ўз сўзида. – Лекин руҳингиз ором олиши учун Бухорога келишингиз керак.
Яқин кунларда Бухоро вилоятининг Туркиядаги элчиси томонидан тайёрланган Бухоро зиёратгоҳлари ҳақидаги туркум кўрсатувлар Туркиянинг ТRТ телеканалида намойиш этилади.