АНҚАРА, 14 январь. /«Дунё» АА/. Туркиядаги «Стратегик фикр институти» директори, истеъфодаги генерал-майор, доктор Гюрай Алпар мамлакатимиз ҳарбий хизматчиларини ва юртдошларимизни Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
-Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати барча ўзбекистонликларни, жумладан мамлакат ҳарбий хизматчиларини чин қалбимдан муборакбод этаман.
Қатъий интизоми, малакали таълими, замонавий қурол-аслаҳа ва техникавий таъминлаганлиги билан катта мувафаққиятларга эришаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Марказий Осиё минтақасида энг қудратли армия ҳисобланиши билан ажралиб туради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қамровли ривожланиш моделини юқори баҳолаймиз.
Ўзбекистон Қуролли кучлари бундан кейин ҳам нафақат ўз мамлакатида, балки халқаро миқиёсда тинчлик ва барқарорликнинг рамзи бўлишига ишонамиз.
Ўзбекистон Қуролли кучларига каттадан-катта зафарлар ва мувафаққиятлар тилаймиз!