Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёллар иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги маданий тадбир бўлиб ўтди


Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёллар иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги маданий тадбир бўлиб ўтди

 

ИСТАНБУЛ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси “Özbek Kadın Hakları Derneği” (ÖKHD - “Ўзбек аёллар ҳуқуқлари ассоциацияси”) билан ҳамкорликда Туркияда вақтинчалик яшаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбек аёллари билан очиқ мулоқот тарзидаги  тадбир уюштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда ўзбекистонлик талабалар, ижтимоий тармоқ фаоллари, тадбиркорлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, ўзбек ватандошларига хизмат кўрсатадиган “Туркпермит”, “Севинч данишманлик” ва “Лидер данишманлик” жамоатчилик уюшмаларининг ходимлари ҳам қатнашди. Тадбирни мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги дипломатия ваколатхонаси ва “Ўзбек аёллар ҳуқуқлари ассоциацияси” мутасаддилари кириш сўзи билан очди.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар ижроси доирасида мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ташқи меҳнат миграцияси соҳасига, хусусан, хотин-қизларга катта эътибор қаратилаётганлиги, бу борада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамлаш кўзда тутилганлиги, шунингдек, Ассоциация ва дипломатия ваколатхонаси ҳамкорлигида мамлакатимиз фуқароларига консуллик-ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Ушбу тадбир Туркия ОАВ ҳамда Тик-Ток, Инстаграм, Телеграм, Фейсбук блоггерлари томонидан онлайн равишда ёритилди.

Шеър, куй-қўшиқ ва рақслардан иборат маданий дастур намойиши тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.