Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиянинг йирик компаниялар гуруҳи Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ниятида


Туркиянинг йирик компаниялар гуруҳи Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

 

 АНҚАРА, 4 февраль. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Анқарадаги  элчиси  Алишер Аъзамхўжаев Туркиянинг «TAY Grup» компаниялар гуруҳи бошқаруви кенгашининг аъзоси, «ASTAY» корхонаси раҳбари Осман Хулуси Топрак билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда ўзбек ва турк халқларини асрлар давомида шаклланган анъаналар, муштарак урф-одатлар ва умумий қадриятлар боғлаб тургани қайд этилди. Халқларимиз ўртасидаги бундай яқин ришталар йиллар сайин тобора мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.  

Мулоқот давомида мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг таъминланишида тўқимачилик ҳамда сайёҳлик соҳалари асосий йўналишлар сирасида муҳим ўрин тутишига алоҳида эътибор қаратилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда енгил саноат ва туризм йўналишини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, туризм соҳасини ривожлантириш, жабҳага инвестицияларни жалб этиш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ўз навбатида, Осман Хулуси Топрак тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Самарқанд ёки Бухоро шаҳрида меҳмонхона барпо этиш, сайёҳлик соҳасига турк мутахассисларини жалб қилиш ҳамда бу йўналишларда маҳаллий ходимлар тренинглар ташкил этиш юзасидан ўзаро  ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашув якунлари бўйича жорий йил апрель-май ойларида Осман Топрак бошчилигидаги компания делегациясининг Ўзбекистонга амалий  сафарини  ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.