Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркия ташкилотлари билан хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этишдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди


Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркия ташкилотлари билан хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этишдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

 

ИСТАНБУЛ, 12 февраль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари «Turkpermit» ширкати ва «Özbek Kadın Hakları Derneği» (ÖKHD - «Ўзбек аёллари ҳуқуқлари ассоциацияси»)  уюшмаси раҳбарлари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида  фуқароларимизни иш билан таъминлаш,  ишга жойлашиш билан боғлиқ ҳуқуқий тартиботлар, Туркия ҳудудида иш бериш билан шуғулланувчи айрим ноқонуний консалтинг фирмалар фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар Туркияда вақтинча яшаётган ватандошларимиз ўртасида ҳужжатларни сохталаштириш, фирибгарлик, одам савдоси каби қонун бузилиш ҳолатлари ортиб бораётганини қайб этиб, ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш бўйича биргаликда амалга ошириладиган ишлар ҳақида фикр алмашди.

 Музокаралар натижасида ўзбек хотин-қизларининг ҳуқуқини таминлаш, ҳуқуқий билимини ошириш, қонуний ишга жойлаштириш  йўналишидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш тўғрисида келишиб  олинди.