Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Истанбулда бўлиб ўтган давра суҳбати мамлакатимиз фуқаролари манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилиниши мавзусига бағишланди


Истанбулда бўлиб ўтган давра суҳбати мамлакатимиз фуқаролари манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилиниши мавзусига бағишланди

ИСТАНБУЛ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Туркияда фаолият кўрсатадиган “Лидер данишманлик”, “Арслан данишманлик”, “Севинч данишманлик”, “Нил данишманлик”, “Ўзбек аёллар ҳуқуқлари жамияти” сингари жамоат ташкилотларининг мутасадди ходимлари ҳамда блогерлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш, уларга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, ватандошларимизнинг Туркия ҳудудида иш бериш билан шуғулланадиган айрим консалтинг фирмалар билан ҳамкорлигида юзага келган муаммоларини бартараф этиш сингари қатор долзарб масалалар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Шу ўринда Ўзбекистон фуқароларининг иш билан таъминланишида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш, мураккаб ёки ноқулай вазиятга тушган ватандошларимиз ҳақидаги маълумотларни Бош консулхона билан ўртоқлашиш, мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимиз фуқароларининг манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилинишига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати сўнггида бундай тадбирларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.