Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодий дипломатия йўналишидаги ҳамкорликнинг янги марралари муҳокама қилинди


Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодий дипломатия йўналишидаги ҳамкорликнинг янги марралари муҳокама қилинди

АНҚАРА, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Туркия Савдо вазирлиги ҳузуридаги Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг 30 йиллиги: Иқтисодий дипломатия ва янги марралар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Тадбирда Туркиянинг қурилиш, фуқаро авиацияси, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, туризм, энергетика соҳаларида фаолият кўрсатувчи 20 дан ортиқ компаниялари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, мамлакатимизнинг ташқи савдо ва инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми туркиялик тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотди.

Анжуман иштирокчилари ўзаро бизнес миссиялар алмашинуви, Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамда банк-молия соҳаси вакиллари учун Туркияда тажриба орттириш дастурларини ташкил қилишга келишиб олди.

Жумладан, жорий йил апрель-май ойларида мамлакатимиз ҳудудларида Туркиялик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ва “В2В” шаклидаги учрашувлар ўтказиш белгилаб олинди.