Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Туркияда “Ватан соғинчи” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди


Туркияда “Ватан соғинчи” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Туркиядаги “O'zbek Kadin Haklari” уюшмаси билан ўзаро ҳамкорликда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ва буюк давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Ватан соғинчи” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Мазкур маданий кечада адабиётшунослар, турк академик доиралари, маҳаллий ОАВ ва Туркиядаги ўзбек диаспораси вакиллари, Истанбулдаги консалтинг компаниялари ходимлари ҳамда ўзбекистонлик санъаткорлар иштирок этди.

Тадбир чоғида Навоий ва Бобурнинг кўп қиррали ижодий мероси ва дунё маданиятига ҳамда туркий адабиётшунослик равнақига қўшган бебаҳо ҳиссаси хусусида атрофлича фикр юритилди. Жумладан, Туркияда фаолият кўрсатадиган “O'zbek Kadin Haklari” уюшмаси раҳбари Озода Исламова буюк аждодларимизнинг ҳаёти, ижоди ва яратган бебаҳо асарлари ҳақидаги маълумотларни маданий тадбир қатнашчилари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, ўзбек ва турк шоирлари томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодига мансуб шеър
ва ғазаллардан намуналар ўқилгани баробарида ўзбекистонлик санъат усталари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Ушбу тадбир Туркия оммавий ахборот воситаларида атрофлича ёритилди.