Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркия билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик изчил равнақ топмоқда


Туркия билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик изчил равнақ топмоқда

АНҚАРА, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Малатия Инону университети ҳамда Самарқанд Давлат университети ўртасида илмий-тадқиқот соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб бораётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Яқинда икки университетнинг масъуллари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган онлайн учрашувда икки томонлама илмий-амалий ҳамкорлик алоқаларини янада  ривожлантириш, ўқитувчи ва талабалар алмашуви билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Мазкур онлайн мулоқотда Самарқанд Давлат университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, доцент Акмал Аҳатов, ректорнинг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси доцент Мухтор Носиров ва университет филология факультети декани профессор  Азамат Пардаев, Халқаро таълим дастурлари масъули доцент Тўлқун Ўрозов, Туркия томонидан Инону университети ректорининг маслаҳатчиси ва İNÜGAM маркази директори, профессор Неслихан Дурак, Инону университетининг ташқи алоқалар бўйича масъул мутасаддиси Ўндер Южел ва бошқа профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Туркияда чоп этиладиган “Malatya Sonsöz” газетасининг ёзишича, мазкур тадбир давомида унинг иштирокчилари университетлар фаолияти, улардаги мавжуд имкониятлар ва ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган дастур ва лойиҳалар юзасидан батафсил фикр алмашишди. Учрашувда икки олий таълим даргоҳи ўртасида бугунга қадар ўрнатилган ва амалга ошириб келинаётган ҳамкорликнинг мақтовга лойиқ экани таъкидлангани ҳолда кейинги босқичда Erasmus+ дастури доирасида турли соҳалардаги ўқитувчи ва талабалар алмашувини йўлга қўйиш имкониятлари атрофлича муҳокама этилди.

Тадбир якунида ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантириш, тегишли тартибда янги қўшма таълим-алмашув дастурларини йўлга қўйишга келишиб олинди.