ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси 2022 йил январь ойида Ўзбекистон экспортининг улуши кўп бўлган мамлакатларга оид маълумотни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Уларга кўра, Россия жорий йил январь ойида Ўзбекистон энг кўп маҳсулот экспорт қилган ўн мамлакат қаторидан биринчи ўринни эгаллади. Россия Федерациясига экспорт ҳажмлари 180,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Бошқа мамлакатлар қуйидаги ўринларда:
Хитой – 157,1 миллион доллар.
Туркия – 121,6 миллион доллар.
Қозоғистон – 60,9 миллион доллар.
Қирғизистон – 51,3 миллион доллар.
Афғонистон – 37,6 миллион доллар.
Тожикистон – 32,9 миллион доллар.
Украина – 13,3 миллион доллар.
Эрон – 12,7 миллион доллар.
БАА – 9,2 миллион доллар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3,5 миллиард долларни ташкил этди.