Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Анқарада “Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг 30 йиллиги: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди


Анқарада “Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг 30 йиллиги: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

АНҚАРА, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Анқара университети билан ўзаро ҳамкорликда “Ўзбекистон-Туркия муносабатларнинг  30 йиллиги: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Тадбир давомида иштирокчиларга бу йил 4 март куни
30 йиллиги нишонланадиган Ўзбекистон-Туркия дипломатик муносабатларининг тарихи ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Таъкидланганидек, сўнгги беш йил давомида олий таълим соҳасидаги ўзаро алоқаларимизда мутлақо янги давр юзага келгани кузатилгани ҳолда икки мамлакатнинг ўнлаб олий таълим муассасалари ўртасида меморандумлар имзоланиб, ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Анқара университети ректори профессор Неждет Унувар Ўзвар жорий йил январь ойида Туркия Олий таълим кенгаши делегацияси таркибида Ўзбекистонга ташрифидан катта таассуротлар билан қайтгани, ёшлигидан бери орзуси бўлган Ота юртни кўриш шарафига эга бўлганини билдирди. Ташриф дастуридан Самарқанд ва Бухоро каби қадимий шаҳарларга зиёрат ўрин олгани делегациянинг барча аъзоларини мамнун қилгани, ўзбек меҳмондўстлигининг энг юксак намунасига гувоҳ бўлганликлари таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида таълим тизимида, хусусан, олий таълимда амалга оширилган ислоҳотлар катта тарихий аҳамиятга эгалигига алоҳида эътибор қаратди. Бу соҳадаги янгиланишлар халқаро майдонда ҳам янги ҳамкорликларга сабаб бўлмоқда. Бухоро Давлат тиббиёт институти ҳузурида Туркиянинг саломатликка оид билимлари университети факультети ва Малакали тиббий хизматлар мактаби фаолияти йўлга қўйилгани, Тошкентда эса Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилгани бу соҳадаги ҳамкорлик натижалари сирасига кириши қайд этилди.