Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон маҳсулотларини турк онлайн платформаларига жойлаштириш ва етказиб бериш масалалари муҳокама қилинмоқда


Ўзбекистон маҳсулотларини турк онлайн платформаларига жойлаштириш ва етказиб бериш масалалари муҳокама қилинмоқда

АНҚАРА, 29 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Ўзбекистон почтаси» АЖ молия директори Рустам Дадамуҳамедов ва  «Трендёл» компанияси ижро қўмитаси аъзоси, Туркия электрон савдо ассамблеяси раиси Озан Ажар ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Учрашув чоғида Ўзбекистон маҳсулотларини «Трендёл» онлайн тижорат платформасига жойлаштириш, маҳсулотлар хавфсиз сақланиши ва манзилга тезкорликда етказиб берилиши, халқаро ва миллий тўлов карталарини ўзаро тан олиш ҳамда тижорат платформалари интеграцияси масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида «Трендёл» компанияси экспертлари иштирокида Ўзбекистон тадбиркорлари учун Туркия тижорат платформаларига чиқиш имкониятлари мавзусида вебинар ташкил этишга келишиб олинди.

Маълумот тариқасида қайд этиш зарурки, «Трендёл» 90 миллиондан ортиқ турдаги товарлар жойлаштирилган, доимий обуначилари сони 90 миллионни, бир ойлик ўртача ташриф буюрувчилар сони эса 750-800 миллион нафарни ташкил қиладиган йирик савдо платформаси ҳисобланади.