Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркия компанияси билан ветеринария соҳасидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди


Туркия компанияси билан ветеринария соҳасидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

АНҚАРА, 31 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасида “Hasvet Medical” компанияси вакили Ғолиб Йилмаз билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон расмий идораларининг 50 нафардан ортиқ ходими учун Туркияда малака ошириш курсларини ташкил қилиш дастури муҳокама қилинди. Шу билан бирга, “Hasvet Medical” компанияси иштирокида ветеринария лабораторияси ташкил қилиш, соҳани рақамлаштириш, замонавий технологияларни жорий қилиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

Ушбу лойиҳа мамлакатимизда зотдор наслли чорвачиликни ривожлантиришга ҳамда ҳайвонлар саломатлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Музокаралар якунида “Hasvet Medical” компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишилди.