Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркия компанияси билан нанотехнологиялар ва электротехника соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди


Туркия компанияси билан нанотехнологиялар ва электротехника соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди

АНҚАРА, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонасида Туркиянинг “Ragnar Group Companies” технологик компанияси бошқаруви кенгашининг раиси Фатиҳ Дилмач билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Учрашув чоғида жарроҳлик соҳасида  нанотехнологияларни жорий қилиш ва бунинг учун нано моддаларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, саноат кўламида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сақлаш ҳамда электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомобиллар учун батареялар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш  истиқболлари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Музокаралар якунида юқорида қайд этилган йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида қисқа муддат оралиғида мазкур хорижий компания вакилларининг Ўзбекистонга амалий сафари уюштирилишини ишлаб чиқишга келишиб олинди.