Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркия металл саноати иш берувчилари уюшмаси маркази билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


Туркия металл саноати иш берувчилари уюшмаси маркази билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ИСТАНБУЛ, 10 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Туркия металл саноати иш берувчилари уюшмасининг (MESS) МEХТ Технологик марказига танишув ташрифини амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ташриф давомида MESS уюшмасининг фаолияти, унга аъзо ташкилотлар, рақамли фабрика, ишлаб чиқаришдаги рақамлаштиришга режaлаштирилган корхоналарнинг, қанчалик рақамлаштирилиш жараёнларига тайёргарлигини баҳолаш тизимлари ва хизматлари, соҳа мутахассислари (ахборот технологиялари мутахассислари, саноат инженерлари, дастурчилар ва корхона раҳбарлари) учун малака ошириш дастурлари, экотизим, ундаги технологик ҳамкорлик тўғрисида тақдимот ҳамда МEХТ ва ҳудуди бўйлаб “таништирув тури” ўтказилди.

МEХТ ҳудуди 10 минг квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда соҳа мутахассислари малака ошириш амалий босқичи учун 2 та рақамли завод ҳам ташкил этилган. Ушбу заводлар металл саноатига оид симуляцион дастурлар орқали, хом-ашёни металл маҳсулот даражасигача бўлган жараёнларни ўргатиш, операцияларнининг техник ва иқтисодий кўрсаткичларини бошқариш, маҳсулот ишлаб чиқаришни тизимлаштириш, операцион жараёнларни оптималлаштириш ва рақамлаштириш ҳамда таъминот занжири жараёнларидаги янги технологик ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича билим ва кўникма беришга ихтисослашган.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва MESS ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича MESS томонидан тегишли тренинглар ташкил этиш, томонларнинг ишлаб чиқилган инновацион платформалар, моделлар ёки лойиҳаларни қўллаш имкониятларини ўрганиш ва бошқа қатор таклифлар ўртага ташланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан шакллантириладиган мутахассислар гуруҳининг талабларига биноан, янги ўқув йўналишлари ва мавзуларини ўз ичига олган дастурларни МEХТ маркази томонидан шакллантириш ҳамда ўқув семинарлар якунида ушбу марказда қисқа ва ўрта муддатли амалиётлар ўташ имконияти тўғрисида қўшича музокаралар ўтказишга килишиб олинди.