Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки 2 ойида 114 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди


Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки 2 ойида 114 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

ТОШКEНТ, 10 апрель. /“Дунё” АА/. 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 114 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистондан Қозоғистон (67,5 минг тонна), Россия (29,5 минг тонна), Хитой (16,6 минг тонна) ва Қирғизистон (14 минг тонна) энг кўп мева-сабзавот импорт қилган.

Шунингдек, ушбу турдаги маҳсулотлар экспорти географияси Афғонистон (6,8 минг тонна), Покистон (3,3 минг тонна), Украина (3,3 минг тонна), Туркия (3,2 минг тонна), Эрон (2,5 минг тонна), Озарбайжон (2,4 минг тонна), Беларусь (2,2 минг тонна), БАА (1,4 минг тонна), Германия (553 тонна) ва АҚШ (386 тонна) каби мамлакатларни ҳам қамраб олган.