Фестиваль давомида “Каштадўзлик миллий қадрият – мозийга назар” номли миллий кўргазма ташкил этилади.
Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларининг каштадўзлик йўналиши бўйича малакали ҳунармандлари, халқ амалий санъати йўналишидаги олимлари ва илмий тадқиқотчилари, мутахассислари иштирок этади.