Жорий йилинг 20 май куни Ўзбекитон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган Каштадўзлик санъати халқаро фестивалида иштирок этиш учун Туркия, Туркманистон, Озарбайжон ва Қозоғистондан ташриф буюрган ҳунармандлар учун маданий тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги 5-сонли мусиқа мактабида ажойиб саҳна чиқишлари тақдим этилди. Чет тилларида хиргоя қилаётган мактаб ўқувчиларини иқтидорини кўрган меҳмонлар ҳам тўлқинланиб катта саҳнада тадбир иштирокчиларига ўз иқтидорларини намойиш этиб, байрам дастурига ўзига хос кайфият улашди.

Шундан сўнг меҳмонлар Бухоро вилоятида мавжуд етти пирдан бири ҳисобланган Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташриф буюрди.

Шу ўринда, хорижий ҳунармандлар юртимизда авлодларнинг аждодларга бўлган ҳурмат ва эхтироми, уларни мангу ёдда сақлаш, шу жумладан зиёратгоҳда олиб борилган бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари ўзгача таъсурот қолдирди.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида Халқаро заргарлик ва зардўзлик фестивали доирасида Каштадўзлик санъати халқаро фестивали ҳам бўлиб ўтади. Фестиваль эртага, 21 май куни ўз ишини бошлайди.



