Учрашувда турар-жойлар ва саноат объектлари қурилиши, қурилиш материаллари ва декоратив маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мебелсозлик, заргарлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Туркиялик ишбилармонлар Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда барпо этилаётган Экошаҳар лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирди. Экошаҳар қурилишидан Туркия, Эрон, Япония, Корея каби мамлакатлар сармоядорлари ўрин олгани, İMSİAD компаниялари учун ишончни янада мустаҳкамлаши қайд этилди.
Икки кун давомида вилоятда бўлиб турган ҳамда фарғоналик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказган İMSİAD таркибига кирувчи компаниялар раҳбарлари, шунингдек, вилоятнинг Бувайда тумани тадбиркорлари билан ҳамкорликда замонавий технологияларни жорий этган ҳолда саноат усулида мебель ишлаб чиқариш ҳамда Марказий Осиё давлатларига экспорт қилиш режаларини ҳам баён қилдилар.Жалюзи пардалар ишлаб чиқариш, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил февраль ойида Туркияга ташриф дастури доирасида Бурса Тижорат ва Саноат палатасида бўлиб ўтган учрашувда 200 га яқин компанияларни бирлаштирган İMSİAD уюшмаси билан ҳамкорлик тамали қўйилган эди.
М. Сулаймонов, ЎзА