Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон дипломатлари Истанбулнинг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ушлаб турилган ватандошларимиз ҳолидан хабар олишди


Ўзбекистон дипломатлари Истанбулнинг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ушлаб турилган ватандошларимиз ҳолидан хабар олишди

ИСТАНБУЛ, 6 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Туркия ваколатли идораларида ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароларини аниқлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланишини ўрганиш, сақлаш муассасаларида яратилган шароитлар билан танишиш, ватандошлар билан суҳбатлашиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Истанбул хавфсизлик бошқармасининг Пендик туманида жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Марказда бўлиб турган 300 нафардан ортиқ кишиларнинг 20 га яқини Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди ҳамда уларнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказилди.  

Ваколатли идора масъуллари билан олиб борилган музокаралар натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқаросини қисқа муддатда марказдан чиқариш чоралари кўрилиши бўйича келишилди.

Шунингдек, суҳбат давомида ушбу муассасада сақланаётганларни ўз вақтида озиқ-овқат билан таъминлаш, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш, телефон қилиш имкониятини бериш ва бошқа масалалар юзасидан музокаралар ўтказилди.