Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Бухоро шаҳри —Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти


Бухоро шаҳри —Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти

ТОШКЕНТ, 6 июнь. /«Дунё» АА/. Бухорода ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш етакчилари форуми доирасида Бухоро шаҳри 2022 йилда «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги  маълум қилди.

Бухоро шаҳрини 2022 йилда  «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор форум доирасида қабул қилинди.

ФорумдаТуркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев, «Baykar Technology» компаниясининг технологик директори Сельжук Байрактар, Туркия ёшлар ва спорт вазири Халис Юнус Эрсёз, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Тадбир сўнгида Бухоро шаҳрининг биринчи «Туркий дунё ёшлар пойтахти» деб эълон қилиниши муносабати билан қўшма қарор ва 2022 йил давомида Бухоро шаҳрида амалга ошириш режалаштирилган ҳаракатлар режаси имзоланди.