Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиялик мутахассислар Самарқандда


Туркиялик мутахассислар Самарқандда

Самарқанд давлат университетига Кавказ университетлари уюшмаси, Жанубий Техас, Киршеҳир Ахи Эвран ва Ялова университетлари раҳбарларидан иборат Туркия делегацияси ташриф буюрди.

Учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Дастлаб меҳмонларга СамДУнинг халқаро ва илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, келгуси режалар бўйича фикр алмашилди.

- Бизнинг полимерлар кимёси соҳасига ихтисослашган олий ўқув юртимиз дунё рейтингида юқори нуфузга эга, - деди Ялова университети ректори, профессор Меҳмет Бахчекапили. – Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлик ўрнатилганидан жуда мамнунмиз ва шерик бўлиб ишлашга доим тайёрмиз. Ўйлайманки, иккала университет кимёгарлари биргаликда юқори натижаларга эришади.

 

Беҳруз Шамсиддинов,
СамДУ ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов (сурат), ЎзА