Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядаги ватандош: Конституциявий ислоҳотлар ёшларнинг мамлакатимиздаги ўзгаришлар жараёнига муносабати ва келажакка бўлган ишончини мустаҳкамламоқда


Туркиядаги ватандош: Конституциявий ислоҳотлар ёшларнинг мамлакатимиздаги ўзгаришлар жараёнига муносабати ва келажакка бўлган ишончини мустаҳкамламоқда

ИСТАНБУЛ, 19 июль. /“Дунё” АА/.  Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини хориждаги ватандошларимиз “Дунё” ахборот агентлиги таҳририятига йўлламоқда. 

 

Хусусан, Ўзбекистон Бутунжаҳон ёшлар ассоциациясининг Туркиядаги вакили Эргаш Жумаев қуйидагиларни баён қилди:

– Ватанимизга ҳар гал борганимда унинг кун сайин ривожланиб, янгиланиб, яшариб, янада чирой очиб бораётганини кўриб қувонаман. Ушбу ўзгаришлар ёшларнинг нафақат олиб борилаётган ислоҳотларга муносабати, балки келажакка бўлган ишончи мустаҳкамланишига туртки бермоқда.

Ушбу ижобий ўзгаришларнинг давомийлигини таъминлаш Ўзбекистон Конституцияси билан чамбарчас боғлиқ.

Ўзбекистон ҳудудида турли миллат, элат, дин вакиллари эмин-эркин, ўзаро иноқ яшаб келган. Конституциянинг 61-моддасига киритилаётган ўзгартириш бундай дин ва конфессияларнинг эркин фаолият олиб боришига давлатнинг кафил бўлишини белгилаб қўйилаётганлиги қонунларимизнинг умумэътироф этилган тамойилларга мослаштиришдаги яна бир муҳим қадам сифатида баҳолаш мумкин.

3 минг йиллик тарихга эга бўлган мамлакатимиз 130 дан ортиқ турли миллат вакилларининг ватани сифатида танилган. Миллий келиб чиқиши, эътиқодидан қатъий назар, қорақалпоқ, татар, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик ва бошқа миллатларнинг вакиллари республикамизнинг барча минтақаларида тенг ҳуқуққа эга. Ўзбекистон Конституциясининг 4-моддасида таъкидланганидек, давлат уларнинг тили, урф-одатлари ва анъаналарига ҳурмат кўрсатилишни таъминлайди ҳамда уларнинг ривожланиши учун шарт-шароит яратади.

Конституциямизга бир неча бор ўзгартиришлар киритилганига қарамай, бугунги глобал воқелик ва инсонларнинг дунёқарашлари 30 йил аввалгидан тубдан фарқ қилишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқароси сифатида Бош қомусимиз ислоҳ қилинаётганидан ва бу жараён кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан жуда хурсандмиз.