Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядаги ватандош: Конституцияга янги нормаларнинг киритилиши мен каби хорижда фаолият олиб бораётган ўзбекистонликларни янада қўллаб- қувватланишига мустаҳкам замин яратади


Туркиядаги ватандош: Конституцияга янги нормаларнинг киритилиши мен каби хорижда фаолият олиб бораётган ўзбекистонликларни янада қўллаб- қувватланишига мустаҳкам замин яратади

ИСТАНБУЛ, 19 июль. /“Дунё” АА/. Туркиядаги “Gul production” ширкати раҳбари, ватандошимиз Муаттар Эрген мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотларга ўз муносабатини билдирди:

 

– Сўнгги олти йил мобайнида мамлакатимиз мисли кўрилмаган, ўрганса арзигулик имкониятлар юртига айланди. Бу нафақат юртимиз, балки хорижда яшаётган ўзбекистонликларни ҳам қувонтирмоқда. Шу ўринда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларининг янада мустаҳкамланаётгани эътиборга сазовордир.

Жумладан, мамлакатимиз ва Туркия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-марифий алоқалар юқори  даражада мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фаолияти кенгайгани ва Туркияда яшаётган ватандошларимизга кўрсатилаётган хизматлар сифати ва даражаси янада ошгани, давлатимиз раҳбарияти томонидан бу соҳага катта эътибор қаратаётилаётганининг мисоли сифатида эътироф этиш мумкин. Жумладан, консуллик саъй-ҳаракати билан илк бор ўзбек хотин-қизларини қўллаб-қувватловчи, хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мақсад қилган жамиятнинг ташкил этилиши Туркияда яшаётган ўзбек аёлларимизга бўлган эътиборнинг яққол тасдиғидир.

Мен 16 йилдан бери Истанбулда истиқомат қиламан. 2016 йилда  Истанбулдаги иш фаолиятимни бошладим, “Show ТВ”, “Канал Д” ва “Стар ТВ” телеканалларида координаторлик қилдим. 2019 йилда  “Gul production” кино саноати ширкатини ташкил қилиб, ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги маданий, маърифий, тарихий алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга бор кучимни сарфлашга ҳаракат қилаяпман.

Бош қомусимиз лойиҳасига хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга оид модданинг таклиф этилгани чет элдаги ўзбекларни алоҳида эътиборини тортди ва жуда қувонтирди. Конституцияга бу янги нормаларнинг киритилиши мен каби хорижда фаолият олиб бораётган ўзбекистонликларни янада қўллаб-қувватланишига мустаҳкам замин яратади.