ТОШКЕНТ, 2 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг биринчи учрашувида мамлакатимиз транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ўз нутқида Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган “Осиё-Тинч океани мамлакатлари - Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркменистон – Озарбайжон – Грузия/Туркия – ЕИ” мультимодаль йўналишини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилди, дея воқеа жойидан хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
- Шуни маълум қилиш қувонарлики, 2021 йили Ўзбекистондан Туркияга юк ташувлар ҳажми 2020 йилдагига нисбатан икки баравардан зиёдга ошгани ҳолда салкам 1000 контейнерни ташкил этди, - деди вазир. - Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича ҳам юк ташиш ҳажми 70 фоизга ошгани ҳолда юк ташувлар ҳажмида ижобий ўсувчанлик кузатилмоқда.