Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Фармацевтика тармоғи мутахассислари Туркияда


Фармацевтика тармоғи мутахассислари Туркияда

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси мутахассислари Туркияда хизмат сафарида бўлиб турибди .

Марказ ахборот хизматига кўра, сафардан кўзланган мақсад, тиббий муассаcаларда қўлланиладиган ташхис учун мўлжалланган ультратовуш тиббий ўлчаш воситаларини қиёслашда қўлланиладиган намунавий ўлчаш воситаларининг “TUBITAK UME” метрология институтида навбатдаги синовларини ўтказишдир.

– Метрологик қиёслашда қўлланиладиган АҚШнинг “ATS Laboratories” корхонасида ишлаб чиқариладиган “ATS-539” ва “GAMMEX” 1425В 0.5 DOPLER 403 ҳамда “Phantom” ультратовуш тўлқин узунлигини қиёслаш учун қўлланиладиган наъмунавий ўлчаш воситалари ҳозирги кунда республикамизда ягона халқаро миқёсда қиёсланган, яъни текширилган, – дейди Қиёслаш лабораторияси мудири Нодирбек Абдуллаев. – Айни кунларда Туркиянинг Гебзе шаҳрида жойлашган “TUBITAK UME” миллий метрология институтида Қиёслаш лабораториясига тегишли бўлган ушбу воситалар устида навбатдаги синовлар ўтказилмоқда.



ЎзА