Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркия билан тиббий суғурта бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади


Туркия билан тиббий суғурта бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзбекистон Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг делегацияси Туркия Республикаси ижтимоий суғурта агентлиги раҳбари Кюршат Арат билан учрашди.

Анқара шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Туркиянинг тиббиёт соҳасида амалга оширган ишларга урғу берилди. Шунингдек, тиббиёт муассасаларини молиялаштириш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, соҳада ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, агентликнинг ташкилий тузилмаси ҳамда фаолияти ҳақида сўз юритилди.

Учрашув давомида, Давлат тиббий суғуртаси ижро этувчи директори Фаррух Шарипов «Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаëтган ислоҳотлар ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари» мавзусида тақдимот ўтказди.

Туркияга амалий ташрифи давомида делегация Истанбулдаги етакчи тиббиёт муассасаларида, оилавий поликлиника ва хусусий тиббиёт ташкилотларида бўлди.

Уларнинг ҳар бири ўз тажрибалари, хусусан, Истанбулдаги оилавий поликлиника мудири Фарҳод Маҳмуд Қашқарлий ҳар бир оила шифокорига 2,5-3 минг нафаргача аҳоли бириктирилиши, ягона ахборот тизимда ишлаш, электрон рецепт билан дорилар берилиши, ҳар бир оилавий поликлиника Туркия ижтимоий суғурта агентлиги билан шартнома тузиши ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Туркияда ҳам хусусий тиббиёт ташкилотлари даволанган ҳолатлар бўйича ҳужжатларни агентликка электрон тарзда юбориши йўлга қўйилган бўлиб, барча сарф-харажатлар қоплаб берилар экан.

Учрашувлар якунида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида икки томонлама меморандум имзолашга келишиб олинди.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси матбуот хизмати