Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон давлат симфоник оркестри Истанбулда концерт дастурини намойиш қилди


Ўзбекистон давлат симфоник оркестри Истанбулда концерт дастурини намойиш қилди

ИСТАНБУЛ, 22 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консуллиги кўмагида Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг Истанбул шаҳар Башакшеҳир тумани маданият саройида концерт дастури намойиш этилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

 

Маданий тадбирда Башакшеҳир туман ҳокими Ясин Картўғли, «ТУРКСОЙ» Бош котиби ўринбосари Билол Чакижи, Туркия маданият вазирлиги вакиллари ва бошқалар меҳмон сифатида ҳозир бўлдилар.

Ўзбекистон давлат симфоник оркестр томонидан ўзбек, турк, француз, итальян, қозоқ, озори, тожик тилларида ижро этилган мумтоз ва миллий асарлар томошабинларга катта таассурот қолдирди. Туркиялик санъат ихлосмандлари ўзбек созанда ва хонандаларининг ижросини юқори баҳолашди. 

 Тадбир доирасида мамлакатимиз Бош консулллиги томонидан Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрида тақдимот ҳам ўтказилди.  

Башакшеҳир тумани ҳокими Ясин Картўғли концерт дастури якунида  ўзбекистонлик санъат усталарига ўз миннатдорлигини билдирди. «Мен Ўзбекистонга боришни бир неча йиллардан бери орзу қилиб келаман. Бугунги концерт дастури давомида ижро этилган санъат асарларини тинглаб, бу ниятимни яқин вақт ичида амалга оширишга аҳд қилдим.  Ўзбек санъати ва сазандаларининг маҳорати мени лол қолдирди. Фурсатдан фойдаланиб, уларга алоҳида миннатдорлик билдираман», деди у.