Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон раҳбари истисносиз Осиёнинг барча давлатларини ташвишга солаётган масалаларга тўхталди


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон раҳбари истисносиз Осиёнинг барча давлатларини ташвишга солаётган масалаларга тўхталди

АНҚАРА, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Анқара Инқироз ва сиёсий  таҳлил маркази директори Меҳмет Сейфеттин Эрол Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш  (ОҲИЧБК) йиғилишидаги нутқининг муҳим жиҳатларини  эътироф этди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

– Ўзбекистон раҳбари яна бир бор истисносиз Осиёнинг барча  давлатларини ташвишга солаётган масалаларни кўтарди.

Мен унинг янги геосиёсий воқеликлар минтақа барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳақидаги фикрига тўла қўшиламан.

Бугунги кунда барча минтақа давлатларининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири озиқ-овқат хавфсизлиги ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барқарор моделлари ва озиқ-овқат етказиб беришнинг мақбул занжирларини шакллантиришдан иборат бўлган ўз позициясини намойиш этаётгани баробарида Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилишнинг яхлит тизимини яратиш ташаббусини ҳам илгари сурмоқда.

Ўзбекистон раҳбари томонидан кўтарилган яна бир муҳим масала – Афғонистондаги вазият алоҳида эътиборни талаб қилади. Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий, келишилган ёндошувларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Шу муносабат билан, Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббуси асносида Осиё давлатларининг БМТ Бош Ассамблеясига қўшма мурожаат билан чиқиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг ташаббускорлиги ва амалий ёндошувлари  таъсирида ОҲИЧБКга аъзо давлатлар ўртасида яқин мулоқот изчил ривожланади.