Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси доирасида учрашувлар ўтказилди


III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси доирасида учрашувлар ўтказилди

“Ўзэкспомарказ” мажмуасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан “TASHKENT BOOK FEST – 2022” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирга 10 та хорижий давлатдан 100 га яқин масъул идора ва ташкилот раҳбарлари, мутасаддилари ҳамда мутахассислар, шунингдек, 46 та чет эл нашриёт ва китоб савдо ташкилоти вакиллари иштирок этмоқда.  

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси доирасида ташриф буюрган Россия китоб уюшмаси президенти Сергей Степашин билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда АОКА ва Россия китоб уюшмаси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

Меморандумга кўра, томонлар китоб саноати, ахборот-кутубхона  ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш, китоб нуфузини мустаҳкамлаш ҳамда китобхонликни оммалаштириш, халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистон ва Россия халқларининг адабий мероси, тарихи ва маданияти билан таништириш борасида ҳамкорлик қилади.  

Шунингдек, агентлик директори Асаджон Ходжаев Туркия Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги Кутубхоналар ва нашриётлар агентлиги бош директори Али Одабаши, Туркия Ноширлар уюшмаси раиси, Халқаро нашриётчилар уюшмаси ижроия кенгаши аъзоси Кенан Кожатурк, Туркия Матбуот ва ахборот уюшмаси раиси Мустафо Карагулоглу, Турк тили ассоциацияси директор ўринбосари Омар Гўк, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу билан учрашди.  

Учрашувда китоб мутолаасини оммалаштириш, ахборот-кутубхона, ноширлик ва матбаа хизматларини такомиллаштириш, муаммолар ва ютуқлар, уларнинг ечимида ҳамкорлик қилиш, илғор тажриба алмашиш муҳокама қилинди.  

Тараққиёт стратегиясида белгиланган “Китобсевар миллат” умуммиллий ғояси тарғиботида ҳамкорлик қирраларини кенгайтириш кўзланган мақсадларга эришишда муҳим аҳамиятга эга.