Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон туркий мамлакатлар жўғрофиясининг қоқ марказида жойлашган муҳим давлатдир


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон туркий мамлакатлар жўғрофиясининг қоқ марказида жойлашган муҳим давлатдир

ИСТАНБУЛ, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити якунлари Туркияда ҳам ўзининг катта акс-садосини бераётир, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига таянган ҳолда.

 

“Мармара” жамғармаси бош раиси доктор Аккан Сувер:

- Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари” шиори остидаги саммити айнан Самарқанд шаҳрида ўтказилиши қўшни мамлакатлар учун муҳим хабар бўлди. Зеро, Ўзбекистон туркий мамлакатлар жўғрофиясининг қоқ марказида жойлашган муҳим давлатдир. Айни пайтда Ўзбекистон аҳолисининг сони бўйича ташкилот аъзолари ўртасида Туркиядан кейинги ўринни эгаллаб турибди.

Мен саммитнинг Самарқандда ўтказилиши туркий давлатларнинг янада яқинлашуви таъминланиши йўлида юқори даражадаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар Каспий денгизининг нафақат ғарбий, балки шарқий қисмида ҳам фаол олиб борилишидан дарак беради, деб ўйлайман.

Саммит якунлари туркий ўлкалар ўртасида турли соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг янада ривожланишига, шунингдек, Венгрия билан Туркманистоннинг ҳам ташкилотда кузутувчи сифатида иштирок этгани ҳам туркий халқларнинг бир-бирига янада яқинлашувига хизмат қилиши шубҳасиз.