Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Ватанимиз байроғи йирик халқаро саммит ва конференцияларда Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига муносиб равишда тақдим этиб келмоқда


Туркиядан муносабат: Ватанимиз байроғи йирик халқаро саммит ва конференцияларда Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига муносиб равишда тақдим этиб келмоқда

ИСТАНБУЛ, 17 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон Маданият, бирдамлик ва ҳамкорлик диаспораси ассоциацияси раҳбарининг ўринбосари Tимур Ташкент "Дунё"  ахборот агентлиги мухбири билан суҳбат чоғида ушбу муҳим сана муносабати билан юртдошларимизга ўз табригини йўллади:

 

- Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун нафақат Ўзбекистонда, балки ўзбеклар яшайдиган дунёнинг барча бурчакларида, шу жумладан, Истанбулда ҳам нишонланади.

Байроқ ҳар доим давлатнинг муқаддас рамзи ҳисобланиб, ҳар бир ўзбек мустақиллик тимсолларини қадрлаши ва ҳурмат қилмоғи лозим, чунки уларда халқимизнинг шаъни ва ғурури мужассам бўлиб, Ватанга садоқат ва муҳаббатни боғлайди.

Томирларимда ўзбек қони оқаётганидан фахрланаман. Инсоният тарихида дунёнинг турли бурчакларида ўз байроқларини баланд кўтарган буюк аждодларимиз хотираси сақланиб қолган. Уларда буюк ўзбек халқининг шонли тарихи, иродаси, миллий қудрати ва маданий ўзига хосликлари ўз ифодасини топганн. Ўзбекистоннинг ҳозирги байроғи туркий давлатлар байроқларига хос бўлган тарихий қадриятлар ва энг яхши анъаналарни аниқ-равшан акс эттиради.

Спорт усталари, сиёсатчилар, санъат ва маданият вакиллари, шунингдек, диаспорамиз вакиллари дунёнинг барча бурчакларида ғурур билан байроқни қандай кўтараётганини кузатаётганимда беихтиёр кўзимдан ёш келади. У йирик халқаро саммит ва конференцияларда Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига муносиб равишда тақдим этиб келмоқда.

Ушбу байрам муносабати билан буюк ўзбек халқига ўзимнинг энг самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни йўллайман.