Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Гиресун вилояти тадбиркорлари билан Ўзбекистонда сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди


Гиресун вилояти тадбиркорлари билан Ўзбекистонда сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

АНҚАРА, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида Гиресун вилояти ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Турк томонига Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган қулайликлар, савдо ва саноат кооперацияси имкониятлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Гиресун савдо-саноат палатаси раиси Шукру Атаун ва вилоят саноат зонасининг раиси Мете Бахадир Йилмаз билан бўлиб ўтган алоҳида музокаралар натижаси ўлароқ, яқин вақт ичида турк саноатчилардан иборат делегациянинг мамлакатимизга амалий сафарини уюштиришга келишиб олинди.

«Zara», «H&M» ва «C&A» каби дунёга машҳур брендлар учун тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бервучи - «Kepsil Tekstil» компанияси бош директори Али Фатоглу Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Маълумот учун: Гиресун вилояти Қора денгиз ҳудудида жойлашган бўлиб, аҳолисининг сони 456 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Ҳудудда саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм саноати равнақ топган. Жумладан, вилоятда 2 та саноат зонаси ҳамда халқаро денгиз бандаргоҳи мавжуд. Минтақа экспортининг салмоқли қисмини ёғочсозлик, қадоқлаш, асбоб-ускуна, пардоз-андоз буюмлари, фундук, тўқимачилик саноати маҳсулотлари ташкил этади.