Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

ИТСВ: Ўзбекистон-Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди


ИТСВ: Ўзбекистон-Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) вакиллари 24 ноябрь куни  Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодий тадқиқотлар жамғармаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигининг янги истиқболлари» мавзусидаги тадбирда иштирок этдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

ИТСВ маълумотига кўра, тадбир давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, минтақавий ва халқаро савдо-иқтисодий муносабатларни жадаллаштириш, инфратузилмани ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро Транскаспий йўлагидан фойдаланишни янада фаоллаштириш, юк ташиш ҳажмини ошириш, нархларни оптималлаштириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транзит жараёнларини соддалаштириш ва йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишни назарда тутган ҳолда минтақалараро транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Тадбир якунида иштирокчилар турк бизнесининг ўзбекистонлик тадбиркорлар билан савдо-иқтисодий муносабатларининг устувор йўналишларини белгилаб олдилар ва узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.